Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб педагогик касбларга биринчи марта ишга қабул қилинадиган олий маълумотли талабгорлар стажёр-ўқитувчи сифатида фаолият юритиши белгиланган.
Шу муносабат билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажёр-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича тегишли кўрсатма ишлаб чиқилди.
Унга кўра, илк бор ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилардан ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Стажёр-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.
“Ўқитувчи-стажёр” билан Меҳнат кодексининг 104-моддасида мувофиқ меҳнат шартномасига киритилиши шарт бўлган ҳолатлар, жумладан ўқитувчи-стажёрларнинг бир йил давомида касбий сертификат олиши мажбурияти кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси тузилади.
Шу муносабат билан, вазирликнинг 2023 йил 9 августдаги тегишли хати билан ўқитувчи-стажёрларни ишга қабул қилиш жараёнини мазкур кўрсатмаларга мувофиқ амалга ошириш вазифалари юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2023 йил 1 ноябрга қадар умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритадиган педагог кадрларни касбий сертификатлаш синовларидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда 2024 йил 1 январдан бошлаб тизимни амалиётга жорий этиш топширилган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!