Iqtisod, O‘zbekiston

Жаҳон банки Ўзбекистонга 45 миллион доллардан ортиқ кредит ажратмоқчи

Жаҳон банки Ўзбекистонга 45 миллион доллардан ортиқ кредит ажратмоқчи

Жаҳон банки “Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” лойиҳасини амалга ошириш учун 46,25 миллион доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда Lex.uz’да маълум қилинган.

Жаҳон банки энергия субсидиялари ислоҳотини қўллаб-қувватлаш учун грант ажратишни режалаштираётгани ҳақида эълон қилинган эди. Ушбу чора-тадбирлар энергия сарфини камайтириш ва иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга қаратилган.

Натижада Ўзбекистон халқаро бозорларда сотилиши мумкин бўлган “углерод кредитлари”ни тўплаш имкониятига эга бўлади. Бу мамлакатга қўшимча сармоя жалб этиш ва экологик тоза тизимга ўтишга ёрдам беради.

Лойиҳа иккита компонентдан иборат:

— 20,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси”;

— 25,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси”.

Шунигдек, лойиҳа доирасида 1,25 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар Жаҳон банки орқали Ўзбекистон Республикаси номидан Мослашиш ва эмиссияларни қисқартириш глобал жамғармасига йўналтирилади.