Ижтимоий тармоқларда «Чеченка» (Гулзода Абдуллаева) тахаллуси билан танилган блогер ҳаммадан узр сўраб чиқди. Блогер томонидан яқинда ўз турмуш ўртоғининг туғилган кунига иккинчи хотин совға қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Юқоридаги видеодан сўнг блогер Шайхонтоҳур ИИБ бўлимига чақиртирилган ва унга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилган.
Гулзода Абдуллаеванинг таъкидлашича, видео қонунга хилоф эканлигини билмаган бўлган, тушунтириш ишларидан сўнг ўзига керакли хулоса чиқарган, ва бу гаплар унинг видеомурожаатида акс этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!