Iqtisod

Fitch Ratings: Хитойдаги сув тошқинлари глобал гуруч нархининг ошишига олиб келиши мумкин

Fitch Ratings: Хитойдаги сув тошқинлари глобал гуруч нархининг ошишига олиб келиши мумкин

Fitch Ratings таҳлилчилари фикрича, жаҳонда гуруч ишлаб чиқарувчи етакчи Хитой асосий қишлоқ хўжалиги ҳудудларида кучли сув тошқини хавфи билан юзлашаётгани сабабли глобал гуруч нархи ошиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мамлакатдаги гуруч етиштиришнинг 23 фоизини ташкил этувчи Хитойнинг учта вилояти сув тошқини хавфи остида қолган. Кучли ёмғир ва тайфунлар туфайли далалар аллақачон сув остида қолмоқда, бу эса жорий йилда ҳосилдорликни пасайишига олиб келиши мумкин, дейилади рейтинг агентлиги ҳисоботида.

Хитой дунёдаги энг йирик гуруч ишлаб чиқарувчиси. Fitch Ratings таҳлилчиларининг фикрича, мамлакат йўқотишларни қоплаш учун импорт ҳажмини оширишга тўғри келади ва бу кўп йиллик энг юқори чўққиларда бўлган жаҳон гуруч нархини кўтаради.

Fitch Ratings ҳисоботида айтилишича,» Хитойнинг ғалла етиштирувчи шимоли-шарқий минтақасида ҳосилдорликни пасайтирадиган кучли ёмғирлар гуручнинг аллақачон юқори глобал нархларига юқори босим ўтказиши мумкин».