Iqtisod

Tesla Хитойда электромобиллар нархини пасайтирди

Tesla Хитойда электромобиллар нархини пасайтирди

Илон Маскнинг Tesla компанияси хитойлик харидорлар учун Model Y’нинг иккита энг қиммат электромобилининг нархини пасайтирди.

Шундай қилиб, Model Y Long-Range ва Performance нархи арзонлашди: мос равишда 299 900 юанга (41,4 минг доллар) ва 349 900 юанга (48,4 минг доллар) қадар. Нархлар тахминан 14 минг юанга (1,9 минг доллар) арзонлашди. Нашрнинг қайд этишича, бу рекорд даражадаги паст нархлардир.

Tesla бу қарорни Хитойга электромобиллар етказиб беришнинг қисқариши фонида қабул қилди: улар 31 фоизга камайди. Бу 2023 йилдаги энг паст даражадир.

Tesla * электромобиллар ва электр энергиясини сақлаш ечимлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Компания дунёдаги энг бой одамлардан бири Илон Маскга тегишли.