Jahon

Сергей Шойгу: «Марказий Осиё минтақаси учун асосий таҳдидлар Афғонистон ҳудудида тўпланиб бормоқда»

Сергей Шойгу: «Марказий Осиё минтақаси учун асосий таҳдидлар Афғонистон ҳудудида тўпланиб бормоқда»

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Халқаро хавфсизлик бўйича Москва конференциясида Афғонистонда террорчи ташкилотларнинг таъсири кучаяётгани, бу эса Марказий Осиё хавфсизлигига таҳдид солишини айтди.

Шойгуга кўра, бугунги кунда Марказий Осиё минтақаси учун асосий таҳдидлар Афғонистон ҳудудида тўпланиб бормоқда.

“Россия Мудофаа вазирлиги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги иттифоқчилар хавфсизлигини таъминлаш ишларига эътибор қаратмоқда”, — деди Шойгу.

Россия мудофаа вазирининг иддаосига кўра, айни пайтда Ғарб Афғонистондаги пуштун бўлмаган ҳарбий гуруҳларни фаол қўллаб-қувватлаб, Марказий Осиёда “конфликт ўчоғи” яратишга интилмоқда.

“Шундан кейин Ғарб уни зарарсизлантириш учун ўз ёрдамини таклиф қилади”, — деди у.

Шунингдек, Шойгу Россия Африка давлатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтиришини таъкидлади. У бу давлатлар ўз хавфсизлигини мустақил ҳимоя қила олиши учун замонавий қуролли кучларга эга бўлиши кераклигини айтди.