Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон банки иштирокида “Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори имзоланди.
Унга кўра, “Энергетика ислоҳотлари учун инновацион углерод ресурсларини қўллаш” (iCRAFT) лойиҳасини амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон Республикасига 46,25 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.
Лойиҳа 20 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Қисқартирилган эмиссияларни сотиб олиш шартномаси” ҳамда 25 млн АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш ҳажмига эга “Оқибатларни юмшатиш натижаларини сотиб олиш шартномаси” компонентларидан иборат.
Лойиҳа доирасида 1,25 млн АҚШ доллари Жаҳон банки орқали Ўзбекистон номидан Мослашиш ва эмиссияларни қисқартириш глобал жамғармасига йўналтирилади.
Қўшимча техник кўмак сифатида ажратиладиган 2 млн АҚШ доллари эса институционал салоҳиятни ривожлантириш ҳамда иссиқхона газлари эмиссиясини назорат қилиш инфратузилмасини яратиш (иссиқхона газлари реестрини яратиш, мониторинг, ҳисобот ва текшириш (MRV) тизимини ишлаб чиқиш) ишларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Лойиҳа 2023–2028 йиллар давомида Жаҳон банки гуруҳи ва Углерод бирликлари трансформатив фонди (TCAF) кўмагида амалга оширилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!