Ўзбекистонда 65 боланинг ўлимига сабаб бўлган йўтал сиропини ишлаб чиқарувчилар маҳаллий амалдорларга мажбурий текширувдан ўтмаслик эвазига 33 минг доллар пора бергани айтилмоқда. Бу ҳақда 16 август, чоршанба куни Тошкентда бўлиб ўтган суд жараёнида маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўлим ҳолатлари бўйича 21 киши, 20 ўзбекистонлик ва бир ҳиндистонлик маҳкамага тортилди ва биринчи марта қурбонлар сони аввал хабар қилинганидан анча кўплигини ошкор бўлди.
Судланувчиларнинг уч нафари (бир Ҳиндистон ва икки нафар Ўзбекистон фуқароси) Ҳиндистоннинг Marion Biontech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини Ўзбекистонда сотган Quramax Medical ширкати раҳбарларидир.
Давлат айбловчиси Саидкарим Оқиловнинг сўзларига кўра, Quramax бош директори Сингх Рагвендра Пратар дори воситаларини экспертиза ва стандартлаштириш давлат маркази мансабдор шахсларига ўз маҳсулотларини мажбурий синовдан ўтказмаслик учун 33 минг доллар тўлаган.
Прокурорнинг баёнотида пора бериш Ўзбекистонда ёки Ҳиндистонда бўлганми, аниқ эмас.
Судга келган Пратҳар айбловларни рад этди, бироқ бу суммани “миннатдорчилик белгиси” сифатида воситачи орқали мансабдор шахсларга берганини тан олди. Унинг сўзларига кўра, кейинчалик пуллар қандай ва ким томонидан ишлатилгани ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас.
21 судланувчидан 7 нафари ўзларига қўйилган айбловларнинг камида бир қисми, жумладан солиқ тўлашдан бўйин товлаш, сифатсиз ёки қалбаки дори-дармонларни сотиш, нотўғри фойдаланиш, эҳтиётсизлик, қалбакилаштириш ва порахўрлик бўйича айбларини тан олди.
Шунингдек, Quramax Medical компаниясига солиқлардан бўйин товлаш айблови қўйилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!