2023 йилнинг январидан июнигача Ўзбекистонга 300 тоннадан ортиқ кофе импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 40 фоизга кўпдир, деб хабар қилди Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги.
Жорий йилнинг олти ойи давомида Ўзбекистонга жами 2,3 миллион долларлик 306 тонна кофе импорт қилинган бўлса, энг кўп етказиб бериш Италиядан келган.
2022 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан кофе импорти 88 тоннага ёки тахминан 40 фоизга ошган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!