Испаниянинг Тенерифе оролида сешанба оқшомида бошланган ўрмон ёнғини кенгаймоқда ва ҳозирги маълумотларга кўра, 2,6 минг гектар майдонни эгаллаган.
Испания телевидениеси маълумотларига кўра, ёнғин Ла-Оротава муниципалитети ҳудудига кирган. Шундай қилиб, курорт оролида олтита муниципалитет аллақачон зарар кўрган. Олов 22 километргача тарқалган, жабрланган ҳудуд 2600 гектарни ташкил этади.
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг қайд этишича, ҳудуднинг мураккаб орографияси қутқарув хизматларини қийинлаштиради. Ёнғинлар муносабати билан пайшанбага ўтар кечаси Эль-Росарио муниципалитетида аҳолини эвакуация қилиш давом эттирилди. Ёнғинни ўчиришга Испания Мудофаа вазирлиги кучлари жалб этилган.
Тенерифе жанубидаги Арафо тоғларида сешанба куни соат 23:30 атрофида бошланган ёнғин Канделария, Эль-Росарио, Ла-Виктория, Санта-Урсула ва Ла-Оротава муниципалитетларига тарқалган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!