Jahon

Нидерландия Украинага қирувчи самолёт етказиб бериши мумкин

Нидерландия Украинага қирувчи самолёт етказиб бериши мумкин

BBC’нинг хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг биринчи хоними билан бирга Нидерландияга келган.

Хабарда айтилишича, президент у ерда Нидерландия бош вазири Марк Рютте билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Зеленскийнинг телеграмдаги расмий саҳифасида мазкур учрашувнинг асосий мавзуси Украина учун F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришдир. Бундан ташқари, учрашув давомида кузда ўтказилиши режалаштирилаётган Глобал тинчлик саммити ҳам муҳокама қилиниши айтилмоқда.

BBC’нинг қўшимча қилишича, бир кун аввал Украина президенти Швеция бош вазири Ульф Кристерссон билан ҳам музокаралар олиб борган.