Jinoyat

Тошкент вилоятида 66,6 миллиард сўмлик электр энергияси ўғирланган

Тошкент вилоятида 66,6 миллиард сўмлик электр энергияси ўғирланган

Тошкент вилояти прокуратураси ходимлари томонидан йил бошидан буён электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш бўйича 1,3 мингта ҳолат аниқланди. Етказилган зарарнинг умумий миқдори 66,6 миллиард сўмни ташкил этди.

Судларга 123,4 миллиард сўмлик 367 та ариза келиб тушди. Айбдорларга нисбатан 1,2 минг маъмурий иш, 39 та жиноят иши қўзғатилиб, 55,8 миллиард сўм ундирилди.

Шунингдек, прокуратура органлари томонидан ўтган давр мобайнида электр энергияси учун дебиторлик қарздорликни йил бошига нисбатан 206,1 миллиард сўмга камайтиришга эришилди.