O‘zbekiston

1-курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун ДХМ ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин

1-курс талабалари ётоқхонага жойлашиш учун ДХМ ёки my.gov.uz орқали мурожаат қилишлари мумкин

Ҳукумат қарори билан Давлат олий таълим муассасаларининг талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.

Шунга кўра, янги жорий қилинган давлат хизмати бу йил давлат ОТМга ўқишга кирган талабаларга Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали бепул электрон тарзда ариза юборган ҳолда ётоқхонага жойлашиш имконини беради.

Аризалар 23 августдан қабул қилинади. Талабалар ётоқхонасига жойлашиш учун тақдим этилган йўлланма 10 кунга амал қилади.

Шунингдек, айрим тоифадаги талабалар ётоқхонага устуворлик асосида қабул қилинади. 2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш эса анъанавий тарзда амалга оширилади.