Yangiliklar

Ҳиндистоннинг Ойга «тарихий» қўнишига дунё қандай муносабатда бўлди?

Ҳиндистоннинг Ойга «тарихий» қўнишига дунё қандай муносабатда бўлди?

Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилотининг «Чандраян-3» чоршанба куни қўнганидан сўнг, Ҳиндистон Ойнинг жанубий қутби яқинига космик кемани қўндирган биринчи давлат бўлди.

Миссия Ойни янада тадқиқ қилиш ва Ҳиндистоннинг космик давлат сифатидаги мавқеини ошириш учун муҳим қадам сифатида кўрилмоқда, чунки мамлакат АҚШ, Хитой ва Россиядан кейин Ойга космик кемани муваффақиятли қўндирган тўртинчи давлатга айланди.

Ҳиндистон

«Бу лаҳза унутилмас. Бу феноменал. Бу ривожланган Ҳиндистоннинг чақириғи. Бу янги Ҳиндистон учун ғалаба чақирувидир», деди Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди муваффақиятли натижадан кейин.

Ҳиндистон мухолифати етакчиси Раҳул Ганди ҳам «Чандраян-3» муваффақиятини нишонлаб, уни мамлакат илмий ҳамжамиятининг «улкан зукколик ва машаққатли меҳнати» натижаси деб атади.

Россия

Москванинг шахсий миссияси ҳалокатга учраганидан бир неча кун ўтиб, президент Владимир Путин Ойга қўнишни “жиддий” ютуқ деб атади.

«Бу коинотни тадқиқ этишда олдинга қўйилган катта қадам ва албатта, Ҳиндистоннинг фан ва технология соҳасида эришган ажойиб ютуқларидан далолатдир», дейилади Кремл баёнотида.

Жанубий Африка

Президент Кирил Рамафоса Ҳиндистонни тарихий Ойга қўнганлиги билан табриклади.

«Бу биз учун, БРИКС оиласи сифатида, муҳим воқеа ва биз сиз билан фахрланамиз. Биз ҳам сизларга ушбу буюк ютуқнинг қувончига шерикмиз», — деди Рамафоса.

Европа

Европа космик агентлиги бош директори Ёзеф Асчбахер «Чандраяан-3″нинг қўнганини «ақл бовар қилмайдиган» воқеа деб таърифлади.

Қўшма Штатлар

АҚШ Давлат департаментининг Океанлар ва халқаро атроф-муҳит ва илмий ишлар бюроси «Чандраян-3» муваффақияти келажакда одамларнинг “тасаввурини” янада оширишини таъкидлади.

«Сизнинг муваффақиятингиз бутун дунё бўйлаб одамларнинг тасаввурини кучайтиради ва келажакка бўлган ишончини оширади, деб ёзган бўлим илгари Twitter номи билан танилган X’да.

АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам «тарихий қўнишни» мақтади.