Хитой телекоммуникация ускуналарини сертификатлаш маркази (TENAA) Xiaomi суббрендидан ҳали чиқмаган Redmi Note 13 Pro ва Notе 13 Prо+ смартфонларининг батафсил тавсифларини эълон қилди. Бу ҳақда MySmartPrice портали хабар бермоқда.
Манба хабарига кўра, смартфонлар асосан ўхшаш хусусиятларга эга бўлади: улар 1,5К ўлчамли (2712х1220 пиксел) 6,7 дюймли OLED дисплейлар билан жиҳозланади, тасвирни янгилаш тезлиги 144 Гтс.
Ўрнатилган хотира қурилмалари 128 Гб дан 1 ТБ гача бўлган сақлаш ҳажми билан жиҳозланади. Redmi Note 13 Pro’даги оператив хотира 6 дан 16 ГБ гача, эски версияси эса 8 ГБ дан 18 ГБ гача бўлади.
Бундан ташқари, Redmi Note 13 Pro линиясининг иккала смартфони ҳам 200 мегапикселли асосий камера, 8 мегапикселли ультра кенг бурчакли сенсор ва 2 мегапикселли иккиламчи сенсорга эга бўлади.
Redmi Note 13 Pro’да аккумулятор сиғими 5160 мА/соатни, Note 13 Pro’да эса 5000 мА/соатни ташкил қилади. Зарядлаш қуввати ва смартфонларда ишлатиладиган чип ҳозирда очиқланмаган.
Redmi Note 13Pro сериясининг янги маҳсулотларининг чиқарилиш санаси ҳозирча номаълум.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!