Толибон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул-Матин Кани TOLOnews’га сўнгги икки йил ичида чегара ҳудудларида 50 га яқин воқеа содир бўлганини айтди.
«Бир нечта кичик ва катта тўқнашувлар бўлди. Покистон, Эрон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан тўқнашувлар бўлганидан хабарингиз бор. Уларнинг умумий сони 50 дан кам», – дейди у.
Унинг сўзларига кўра, чегарадаги воқеалар қўшни давлатлар айби билан содир бўлган. Агентлик шунингдек, Афғонистонга камида 15 та ракета ҳужумини қайд этган. Абдул-Матин Кани бошқа давлатларни қуруқлик чегаралари ва ҳаво ҳудудини бузмасликка чақирди.
Толибон вакили Қобул, хусусан, Ўзбекистон, Эрон ва Покистон билан муносабатларни яхшилаш учун катта саъй-ҳаракатлар қилганини қўшимча қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!