Jahon

АҚШ вице-президенти Ҳаррис мамлакатни бошқаришга тайёрлигини айтди

АҚШ вице-президенти Ҳаррис мамлакатни бошқаришга тайёрлигини айтди

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис, агар керак бўлса, АҚШ президенти лавозимини эгаллаши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.

«Ҳа, агар керак бўлса. Аммо Жо Байден ҳаммасини яхши уддалаяпти, – деди Харрис.

Шунингдек, у маъмурият янги муддатга сайланса, олий қўмондон лавозимини эгаллаши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

Аввалроқ Ҳаррис Америка президенти Жо Байденнинг юқори самарадорлиги ҳақида гапириб, унинг “мураккаб масалалар моҳиятига кириб бориш” ва мамлакат учун муҳим қарорлар қабул қилиш маҳоратини қайд этган эди. Унинг таъкидлашича, Байден мамлакатнинг бошқа президентлари «фақат орзу қилган» нарсани қила олган «ақл бовар қилмайдиган лидер».