Чуст туманида вояга етмаган болалар захарланиши юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш давомида вояга етмаган болаларнинг захарланиши сабаблари аниқланади ва бу ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.
Вояга етмаган болалар нимадан захарланганлиги хали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмасликларни сўраб қоламиз.
Текшириш жараёни назоратга олинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!