Jahon

Дунё бўйлаб вабога чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда

Дунё бўйлаб вабога чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда

2022 йилда 472 мингдан ортиқ вабога чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2021 йилда 223 мингдан ортиқни ташкил қилган.

Вабо 44 та давлатда аниқланган бўлиб, ўтган йили касаллик 35 та давлатга тарқалган.

ЖССТ маълумотларига кўра, Афғонистон, Камерун, Конго Демократик Республикаси, Малави, Нигерия, Сомали ва Сурия ўтган йили вабодан энг кўп жабр кўрган.

Вабодан ўлим даражаси 0,5 фоизни (2349 та ҳолат) ташкил қилади. ЖССТ экспертларининг таъкидлашича, инфекция ҳақида ҳали етарли маълумотлар йўқ. Ҳар йили 1,3-4 миллион касаллик ҳолатлари ва 143 минггача ўлим прогноз қилинади.