Маълум бўлишича, 200 га яқин афғон Толибон томонидан “жодугарлик”да айбланиб, ҳибсга олинган. Уларнинг орасида аёллар ҳам бор.
Бу ҳақда TOLOnews’ нашри Толибон ҳукуматининг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги матбуот котибига таяниб хабар бераётир.
Қўлга олинганлардан ярмига яқини пойтахт Кобулга тўғри келиши айтилмоқда.
Расмийларга кўра, уларнинг ишлари аллақачон Шариат маҳкамаларига ўтказилган.
Аммо ҳибсдагиларнинг айнан нима билан шуғулланишгани маълум эмас, масъуллар бу масалага ойдинлик киритишмаган.
Куннинг бошқа муҳим хабар ва мавзулари билан веб сайтимиз – bbc.com/uzbek да танишинг.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!