Jahon

Ҳиндистон Россиянинг нефт учун юанда тўлаш талабини рад этади

Ҳиндистон Россиянинг нефт учун юанда тўлаш талабини рад этади

Ҳиндистон расмийлари Деҳли ва Пекин ўртасидаги муносабатлар кескинлашгани сабабли Россия нефт етказиб берувчиларининг юанда тўлаш талабини рад этди. Бу ҳақда Bloomberg Ҳиндистондан юқори лавозимли амалдорга таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдаги нефтни қайта ишлаш саноатининг деярли 70 фоизига эгалик қилади ва Ҳиндистон ҳукумати Россия Федерацияси талабларига рози бўлмайди.