HeadHunter фойдаланувчилари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзбекистонда келаси йилга қадар ишчиларнинг 51 фоизи иш ҳақини оширишни сўрашни режалаштирмоқда.
Аксарият ҳолларда (61%) ходимлар иш ҳақини ошириш ҳақидаги илтимосларини ишдаги ютуқлари билан оқлайдилар. Шунингдек, респондентларнинг 42 фоизи бозордаги бошқа компанияларнинг таклифларини таҳлил қилгандан кейин, 21 фоизи ҳамкасбларининг маошларини солиштиргандан сўнг оширишни хоҳлайди.
Ходимларнинг қарийб 34 фоизи 2023 йил охиригача иш берувчи билан иш ҳақини ошириш ҳақида суҳбат қуришни режалаштирмоқда, тахминан 31 фоизи бу суҳбатни 2024 йил бошига қолдирмоқда.
Жавобларга кўра, компаниядаги респондентларнинг 43 фоизида раҳбарият мунтазам равишда иш ҳақини индексация қилади. Кўпинча у йилига бир марта (72%) амалга оширилади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!