“Толибон” ҳаракати ўз назорати остидаги оммавий ахборот воситаларига Миллий ўзбек тили кунини ёритмасликни буюрди, деб ёзади “Hasht e Subh” ўз манбаларига таяниб.
Куни кеча Қобулда Миллий ўзбек тили куни муносабати билан ўтказилган маросим хусусий оммавий ахборот воситаларида ёритилган бўлса-да, Миллий радио ва телевидение ҳамда Толибон назоратидаги бошқа давлат оммавий ахборот воситалари бунга эътибор бермади.
Миллий телевидение мухбирлари йиғилиш ташкилотчиларига “Толибон” уларга тадбирда қатнашиш ёки уни ёритишга рухсат бермаганини айтди.
Мозори Шарифдан хабар қилинганидек, тадбирлардан бири Балх университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида бўлиб ўтган, бироқ университет раҳбарияти ташкилотчиларга ОАВ вакилларини таклиф қилишга рухсат бермаган.
2018-йил 21-декабрь куни Афғонистон Ислом Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбек тили кунини мамлакатнинг расмий байрамлари тақвимига киритди. Бироқ Толибон ҳокимиятга келганидан кейин бу кун давлат даражасида нишонланмади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!