Jahon

Эрдўғон Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади

Эрдўғон Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади

Туркия президенти Эрдўғон Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни имзолади. Ҳужжат Мажлисга (парламент) тасдиқлаш учун юборилган.

Дастлаб, курд фаолларининг Швецияда бошпана топганидан Анқара норозилиги туфайли Швециянинг НАТОга қабул қилиниши кечиктирилган эди. Ражаб Тоййиб Эрдўғон июль ойида Швециянинг НАТОга қабул қилиниши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун парламентга тақдим этишга рози бўлган.

Ўшанда Эрдўғон агар Европа Иттифоқи ўз мамлакатининг иттифоққа аъзолиги бўйича музокараларни бошласа, Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлаши мумкинлигини айтган.

“Мен Туркияни 50 йилдан ортиқ Европа Иттифоқи эшиги олдида кутиб турганларга мурожаат қиламан: Туркияга йўл очинг, биз эса Швецияга йўл очиб берамиз”, деган эди Эрдўған ёзда Литвада НАТО саммити олдидан.

Эрдўғон Швециянинг НАТОга қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. Аввалроқ у буни Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиш истаги билан боғлаган эди.