Исроилнинг Қуддус ишлари ва мероси вазири Амихай Элияху Ғазо секторига ядровий бомба ташлаш эҳтимоли ҳақидаги сўзларидан сўнг вазирлар маҳкамаси йиғилишларида иштирок этишдан четлаштирилди, деб хабар бермоқда Times of Israel нашри.
Исроилнинг Қуддус ишлари ва мероси бўйича вазири Амихай Элияху Ғазо секторини ядровий бомбардимон қилиш эҳтимолини тан олди. У, шунингдек, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамининг киритилишига рози эмаслигини айтди.
Бош вазирлик идораси унинг изоҳларини “ҳақиқатдан ташқари” деб атади ва Исроил бегуноҳ одамларга зарар етказмаслик учун халқаро қонунларга мувофиқ ҳаракат қилишини таъкидлади.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху вазир Амихай Элияхуни сўзлари учун вазирлар маҳкамаси йиғилишларида иштирок этишдан четлатди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!