Болгарияда содир бўлган тўфон, кучли ёмғир ва қор икки кишининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар бермоқда euronews.com.
Кучли шамол, кучли ёмғир ва қор Болгариянинг катта қисмига таъсир қилди. Қатор шаҳар ва қишлоқлар жиддий зарар кўрди, дарахтлар қулагани сабабли кўп жойларда электр таъминоти узилиб қолди. Икки киши ёмон об-ҳаво қурбони бўлди.
Қораденгиздаги Варна шаҳрида якшанба куни уйига кетаётган бир аёл устига дарахт қулаб, вафот этди.
Шанба куни кечқурун Софияда дарахт машина устига қулаб тушди. Ҳайдовчи вафот этди, хотини касалхонага ётқизилди.
Варна муниципалитетида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Кучли шамол бўронга айланиб, тунги вақтда фавқулодда хизматларнинг ишига сезиларли даражада тўсқинлик қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!