Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Миллий гвардия ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган фуқаро” тўғрисидаги видео юзасидан қўшимча маълумот берилди.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур ҳолатни содир этган шахс 1981 й.т., Шайхонтоҳур туманида доимий яшайдиган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси билан судланган, оилали, муайян бир меҳнат фаолияти билан шуғулланмайдиган фуқаро С.Жалолиддин эканлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Фуқаро С.Ж. 2023 йилнинг 12 ноябрь куни Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида жойлашган овқатланиш шаҳобчаси олдида бўла туриб, қўлидаги чиқиндиларни шу ерда ўрнатилган махсус чиқинди қутисига ташламай, пиёдалар йўлагига қасддан ташлаган.
Мазкур ҳолатни кўриб қолган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ҳуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида С.Ж. га белгиланмаган жойга ташланган чиқиндиларни махсус чиқинди қутисига ташлаш талабини қўйганида, С.Ж. талабларни бажаришдан бош тортиб, хизмат вазифасини бажараётган ҳарбий хизматчига фаол қаршилик кўрсатиб, уни омма олдида обрўсизлантирганлиги ва ҳақорат қилганлиги учун унинг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонуний баҳо бериш мақсадида тўпланган ҳужжатлар Сергели туман прокуратурасига юборилди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!