Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ток уришидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Айтилишича, ўқувчи аввалига спорт майдонидан чиқиб кетаётган вақтида боши билан йиқилиб, ҳушидан кетган. Экспертизанинг дастлабки хулосаларига кўра, унинг ўлимига ток уриши сабаб бўлган.
Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси эса бола ток уришидан ўлмаганини ёзган. Улар мактаб ҳудудида электр токи симлари йўқлигини айтиб, кейин хабарнинг бу қисмини ўчириб юборишган.
Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси терговга қадар текширув олиб боряпти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!