Jahon

Ўзбекистонда “суюнчи пули” миқдори оширилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда “суюнчи пули” миқдори оширилгани маълум қилинди

Жорий ой бошигача бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси 688 940 сўмни ташкил этганди.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа суммаси — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган.

Яъни 2023-йил 1-декабрдан бу миқдор 738 150 сўмни ташкил этади.

Аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, бунда фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш мақсадида “суюнчи нафақаси”ни тайинлаш бўйича хизматлар 2020-йилдан бошлаб фуқаронинг мурожаатисиз композит шаклида амалга оширилмоқда.

Яъни бугунги кунда бола туғилганда болага бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотлар тиббиёт муассасаси (туғруқхона, шифохона туғруқ бўлими, оилавий поликлиника) томонидан “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

Пенсия жамғармаси томонидан барча зарурий маълумотлар тиббиёт муассасаси ва ФҲДЁ ахборот тизимларидан электрон шаклда олинган ҳолда “Суюнчи” нафақаси автоматик равишда тайинланади.