Украина президенти Владимир Зеленский Германияга сафари давомида америкалик генераллар билан учрашди. Музокаралар Висбаден шаҳридаги ҳарбий базада бўлиб ўтди, деб ёзди Германиянинг Bild газетаси бош муҳаррири ўринбосари Пол Ронсгеймер Х платформасидаги (собиқ Twitter) аккаунтида.
Нашрнинг ёзишича, Украина раҳбари яқин орада Киевга қайтиши керак. Журналистнинг айтишича, давлат раҳбари Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашув ўтказишни режалаштирмаяпти.
“Мендаги маълумотларга кўра, Зеленский фақат Америка қўшинлари жойлашган Висбаденга ташриф буюрган ва бугун у ерда америкалик генераллар билан учрашув ўтказган. Кечқурун у Украина йўналишида жўнаб кетади”, — деди Ронсгеймер.
Шунингдек, у Шольц мамлакатда йўқлиги сабабли у билан учраша олмаслигини қўшимча қилди. Айни пайтда Германия канцлери Брюсселда бўлиб ўтаётган Европа Иттифоқи (ЕИ) саммитида иштирок этмоқда.
14 декабрь куни кечқурун Frankfurter Rundschau Зеленский Германияга эълон қилинмаган ташриф билан келгани ҳақида хабар берди. Материалда қайд этилганидек, давлат раҳбарининг самолёти Франкфурт-Майнда қўнди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!