O‘zbekiston

Пискентда МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси томонидан 9 млрд сўмлик кредит талон-тарож қилинди

Пискентда МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси томонидан 9 млрд сўмлик кредит талон-тарож қилинди

Пискент туманида 9 млрд сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва собиқ банк бошқарувчиси аниқланди. Бу ҳақида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Тошкент вилояти Пискент туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Пискент филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Kh.S.” ва “А-Б.” МЧЖлар раҳбари Н.С. ва бошқалар ушбу банк филиали собиқ бошқарувчиси Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, бошқа банк филиалида гаровга қўйилган мулкларни қалбаки ҳужжатлар асосида такроран гаровга қўйиш орқали тадбиркорлик ва чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун жами 9 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, мазкур маблағларни “П.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 28, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.