Женнифер Лопез ва Бен Аффлек кредит эвазига уй сотиб олишди. Беверли-Хиллздаги 60 миллион долларлик уйни Голливуд юлдузлари бир неча йиллардан бери қидириб келишган. Ўз орзуларидаги уйга эга бўлиш учун эр-хотин 20 миллион долларга кредит олишга қарор қилишди, деб хабар берди Каzinform агентлиги The U.S. Sunга таяниб.
Саройда 12 та ётоқ хонаси, 24 та ҳаммом, шунингдек, хусусий ёпиқ спорт мажмуаси ва 92 та машина учун тўхташ жойи мавжуд. Уй уларнинг бизнес менежерлари Гэри Кресс ва Брайан Мерфи билан боғланган ишонч орқали сотиб олинган.
Аввалроқ эр-хотин нақд пулга кўчмас мулк сотиб олишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Аммо улар ўзларининг молиявий имкониятларини қайта кўриб чиқишга қарор қилишган кўринади. 31 август куни имзоланган шартномага кўра, Женнифер Лопес ва Бен Аффлек JPMorgan Chase банкидан 30 йил муддатга кредит олишган.
Дастлабки 6 йил ичида фоиз ставкаси 5,5% ни ташкил қилади, кейин эса ошади. Улар 2033 йил ноябрь ойида асосий қарз ва фоизларни тўлашни бошлайдилар.
Америкалик экспертларнинг фикрига кўра, турмуш ўртоқлар қарзга ботиб кетгандек туюлса ҳам, аслида бу улар учун жуда фойдали вариант.
“Ушбу ёндашув кўпинча бой одамлар томонидан солиқ имтиёзларини олиш учун қўлланилади. Уларнинг молиявий маслаҳатчилари борлиги маълум, улар ўз активларини кўриб чиқадилар ва ҳар қандай ҳаракатдан олдин энг яхши йўлни танлайдилар ёки ҳатто ўзлари қарор қабул қилишлари мумкин», – деди Лос-Анжелесдаги риэлтор Тони Мариотти.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!