Исроил ўз ҳарбийлари Ғазо шаҳридаги Аш-Шифо касалхонасида ҲАМАС гуруҳига қарши аниқ ва мақсадли операция ўтказаётганини маълум қилди, деб ёзмоқда BBC.
Ижтимоий тармоқдаги баёнотда Исроил Мудофаа Кучлари (ЦАХАЛ) уларнинг мақсади ҲАМАС жангарилари томонидан тирик қалқон сифатида фойдаланилаётган тинч аҳолига ҳеч қандай зарар етказмаслик эканини айтди.
(ЦАХАЛ) шунингдек, Исроил Ғазо ҳукуматини касалхонадаги барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган, аммо бу амалга ошмаган.
Минглаб тинч аҳоли, жумладан беморлар ва тиббиёт ходимлари касалхона ва унинг атрофида бошпана топаётгани хабар қилинади. ҲАМАС ўз операциялари учун касалхонадан фойдаланганини рад этади.
АҚШ, ўз навбатида, Исроилнинг ҲАМАС қўмондонлик маркази Ал-Шифо касалхонаси остида жойлашгани ҳақидаги даъвосини қўллаб-қувватлаш учун разведка маълумотларига эга эканлигини айтади.
Олдинроқ ёқилғи тақчиллигини бошдан кечираётган касалхона шифокорларидан бири аллақачон у ерда 200 нафар бемор оммавий қабрга дафн этилганини айтган эди.
7 октябрь куни ҲАМАСнинг 1200 киши ҳалок бўлган ва 200 дан ортиқ киши гаровга олинган ҳужуми ортидан Исроил Ғазо секторига зарбалар берди. ҲАМАС бошқараётган соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ўшандан бери Ғазода 11 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, уларнинг 4,5 мингдан ортиғи болалардир.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!