Қозоғистон ва Россия ўртасида ҳеч ким ихтилоф юзага келтиролмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан «International Affairs» журнали ўқувчиларига йўллаган мурожаатида таъкидлади.
«Ишончим комилки, бизда Россия ва Қозоғистон жамоатчилигига тақдим этадиган нарса бор. Ўтган ўттиз йилликда биз биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан халқларимизни бирлаштирган кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини нафақат сақлаб қолишга, балки мустаҳкамлашга ҳам эришдик. Шу асосда икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида, шунингдек, кўп томонлама платформаларда давлатлараро ҳамкорликнинг замонавий, динамик моделини барпо этдик», — деди Лавров
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда давлатлар ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида изчил ривожланиб бормоқда.
Шу билан бирга, Россия ТИВ раҳбари Москва ва Остона ўртасидаги Евроосиё маконидаги самарали ҳамкорликни алоҳида таъкидлади. Ҳеч ким икки давлат орасида буза олмаслиги, ўзаро ишончнинг ҳозирги даражаси баъзи мамлакатлар олдига қўяётган ҳар қандай, ҳатто энг қийин масалаларни ҳам очиқ муҳокама қилиш ва уларни ҳал қилишнинг ўзаро мақбул йўлларини келишиб олиш имконини беришини қўшимча қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!