Surishtiruv

Солиқ қўмитаси расмий муносабат билан чиқди

Солиқ қўмитаси расмий муносабат билан чиқди

Солиқ қўмитасининг Yandex Go, MyTaxi, Uklon ва бошқа такси хизматлари тўловларини фискаллаштириш тўғрисидаги хабарида ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар чеклари учун кешбэк бериш тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинмаган.

Президентимизнинг ПҚ-5252-сон қарорига мувофиқ автомобил сотиб олганлик учун, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан берилган харид чекларига 1% кешбэк берилмайди.

Шу муносабат билан, «ижтимоий тармоқларда 135 млн. сўм кешбэк берилиши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.