Ўзбекистон Суперлигаси 22-туридан ўрин олган «Қизилқум» – «Насаф» учрашуви ниҳоясига етди. Унда «аждарлар» зафар қучди, ҳисоб 2:1.
Ҳисоб 60-дақиқада Дилшод Саитовнинг аниқ зарбасидан сўнг очилди. Бунга мезбонлар 78-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига жавоб қайтарди. 11 метрлик нуқта қаршисига келган Дилшод Жўраев мўлжалда адашмади.
Иккинчи таймнинг асосий дақиқасига қўшиб берилган 6 дақиқанинг ярмида ўйин тақдири ҳал бўлди. Қашқадарёликларга ғалаба келтирган голни Матеус Лима Круз бош билан йўллаб, дарвозага жойлаб қўйди ва бу учрашув тақдирини ҳал қилди.
«Насаф» Навоийда муҳим 3 очкони қўлга киритди. Шу тариқа, «аждарлар» очколари сонини 45 тага етказиб олган ҳолда, 1-ўринга кўтарилди. Навоийликлар ҳисобида 35 очко мавжуд.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!