Yangiliklar

ИИВ ходими ўлдирилиб, жасади дарёга ташлаб юборилгани аниқланди

ИИВ ходими ўлдирилиб, жасади дарёга ташлаб юборилгани аниқланди

Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим икки нафар шахс томонидан ўлдирилиб, жасади дарёга ташлаб юборилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2022 йил 29 сентябрь куни Ички ишлар вазирлигида бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик оқибатида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.