Россиянинг 11 та аэропортида парвозларни вақтинча чеклаш режими 2022 йил 28-октабр, Москва вақти билан 03:45 гача узайтирилди.
Бу ҳақда 20-октабр, пайшанба куни Россия Федерацияси ҳаво транспорти федерал агентлиги (Росавиация) матбуот хизмати маълум қилди.
Анапа, Белгород, Брянск, Воронеж, Геленджик, Краснодар, Курск, Липецк, Ростов-на-Дону, Симферополь ва Элиста аэропортларига парвозлар вақтинча амалга оширилмайди.
Россия авиакомпанияларига Сочи, Волгоград, Минеральные Воды, Ставрополь ва Москва аэропортларидан фойдаланган ҳолда муқобил йўналишларда йўловчиларни ташиш ташкил этиш тавсия қилинди.
Россия Федерациясининг қолган аэропортлари нормал ҳолатда. ўзгаришсиз фаолиятини давом эттирмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!