АҚШнинг Орегон штатидаги трассада содир бўлган йирик автоҳалокатда бир киши ҳалок бўлди.
Юзлаб метрга чўзилган автоҳалокатда 60 га яқин автомобиль, жумладан 20 та юк машинаси турли даражада зарар кўрди. Евгений шаҳридан шимол томонга қараб йўл транспорт ҳаракати учун тўсиб қўйилган.
Расмийларнинг айтишича, ҳалокатга кучли туман туфайли кўришнинг ёмонлиги сабаб бўлган.
Кейинчалик айнан ўша мгистраль йўлда бир нечта автомобиль иштирокида яна 2 та ЙТҲ содир бўлди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!