Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ана шундай уринишлардан бири фош қилинди. Бу ҳақида Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар қилди.
Қўшни давлатдан кириб келган юк поездининг ёпиқ типдаги бўш вагонларидан бири божхона кўригидан ўтказилганда, вагон шифтига целофан ўрам яширилганлиги аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, ўрамдаги наркотик модда 204,58 гр. оғирликдаги «опий» бўлиб чиқди.
Худди шундай ҳолат Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона постида ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан хамкорликда аниқланди.
Мазкур ҳолатда ҳам қўшни давлатдан кириб келган юк поезд таркибидаги вагонлардан бирининг қўшғилдираги асосидаги бўшлиққа полиэтилен пўрам яширилган экан.
Ушбу ўрам холислар иштирокида очиб кўрилганида эса, унинг ичидаги модда оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 44 гр.ни ташкил этувчи «марихуана» гиёхвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.
Жиззах вилоятида божхоначилар ва давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда гиҳёвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига доир ҳолат фош қилинди.
Ғаллаорол туманида ўтказилган тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган шахс тўхтатиб текширилганида, эгнидаги кийими чўнтакларидан 19 дона гугурт қутилари борлиги аниқланди. Скотчланган гугурт қутилари очиб кўрилганида эса, уларнинг ичида жами оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 165 гр. «марихуана» борлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 297 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари 690,6 кг. гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2.2 баробарга кўпайган.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!