Мультиндикатор кластер кузатуви (MICS) натижаларига кўра, Ўзбекистонда фақатгина 5% оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этади. Бу ҳақида пойтахтимиздаги «Hilton» меҳмонхонасида Давлат статистика қўмитаси ҳамда БМТ халқаро болалар жамғармаси UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилган тақдимот йиғилишида ахборот берилди.
Статистика қўмитаси ахборотига кўра, Мультиндикатор кластер кузатуви (MICS) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро болалар жамғармаси ЮНИСЕФ томонидан ишлаб чиқилган уй хўжаликларининг танланма кузатув халқаро дастури бўлиб, асосан, болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада таққослаш имконини берувчи кўп кўрсаткичли маълумотлар йиғилади. Шу ўринда оналар ва болалар бўйича дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбаси ҳисобланади.
MICS кузатувлари 1995 йилдан бошлаб 2022 йилга қадар дунё мамлакатлари ўртасида 118 та давлатда 349 маротаба ўтказилган бўлиб, Ўзбекистонда эса учинчи бор ташкил этилди.
Ўзбекистонда MICS кузатуви танлаб олинган 556 та маҳаллада жойлашган 15 мингдан ортиқ уй хўжалигида респондентлар билан суҳбатлашиш орқали таҳлил этилди.
MICS натижалари бўйича шакллантирилган маълумотлар жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (www.stat.uz) ҳамда Юнисефнинг (www.mics.unicef.org) веб-сайтига жойлаштирилади.
MICS кузатуви натижаларига кўра, уй хўжаликларининг 40 фоизида 5 ёшгача бўлган камида битта бола бор.
Ортиқча вазнли болалар 5 ёшгача бўлган болалар умумий сонининг 5 %идан камроғини ташкил қилади (ўгил болалар орасида 5 % ва қизлар орасида 4 %).
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!