Европа Иттифоқи Кенгаши Эрон армиясининг уч нафар юқори мартабали зобитига, шунингдек, камикадзе дронларни Россияга етказиб бергани учун учувчисиз қурилма ишлаб чиқарувчи Shahed корхонасига санкциялар жорий қилди. ЕИ таъкидлашича, учувчисиз қурилмалар Россия кучлари томонидан Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилишда ишлатилади. Москва ва Теҳрон дронлар етказиб берилиши ҳақидаги маълумотларни бир неча бор рад этган.
Бу ҳақда аввалроқ мамлакат ТИВ матбуот котиби Набила Масралли ҳам хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи тезда ҳаракат қилиши кераклиги тўғрисида кенг тарқалган (ЕИ доирасида) сиёсий келишув мавжуд эди. Эндиликда Эрон ўзининг барча далилларини тўплаганидан сўнг ЕИга қарши тезкор, аниқ ва қатъий позиция билдириш ишларини давом эттирмоқда.
НАТО ҳам Эроннинг учувчисиз «қотил»ларни етказиб беришда иштирок этишига шубҳасиз ишонади. Шундан келиб чиқиб, НАТО Бош котиби Енс Столтенберг Эрон ҳукуматига мурожаат қилди ва мамлакатни уҳувчисиз қурилмалар ҳам, ракеталар ҳам бермасликка чақирди.
Столтенбергга кўра, ҳар қандай қурилма етказиб бериш ҳам БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини очиқдан-очиқ бузилишига йўл қўяди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!