Кемероволик ўн биринчи синф ўқувчиси Вячеслав Чертан юз фалажидан азият чеккан одамларни реабилитация қилиш учун телетиббиёт тизимини яратди.
Унда шикастланишларнинг бирламчи диагностикаси ва беморни босқичма-босқич реабилитация қилиш модули мавжуд. Тизим беморларга шифокор веб-сайтини тақдим этади. Шунингдек, тавсия қилинган реабилитация чораларини кўришда фойдалана олиши учун ариза киритиш имконини беради.
Бундан ташқари, дастур реабилитация қанчалик самарали эканлигини кўрсатиб туради. Шифокор ҳар бир босқичда беморларнинг аҳволини баҳолаши ва улар учун машқлар курсини ўзгартириши мумкин.
Россияда кейинги ўн йил фан ва технология йиллиги, деб эълон қилинди. Бу қарор жамият ҳамда мамлакат тараққиёти муаммоларини ҳал этишда фан ва техниканинг ролини кучайтириш мақсадида қабул қилинган.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!