Туркия Миллий разведка ташкилоти (МİТ) ПКК террорчилик тузилмасининг хориждаги аъзоларини қўлга олишга қаратилган навбатдаги операцияни муваффақиятли амалга оширди.
Анқарадаги хавфсизлик манбаларига кўра, МİТ ходимлари ПКК суиқасд бўлинмаси раҳбари Бурҳан Пичакни Туркияга олиб келган. Террорчи Ироқ шимоли-ғарбидаги Синжар ҳудудида қўлга олинди.
Разведка хизматлари маълумотларига кўра, Пичак 2015 йилда «Джаншер-Лашер» чақирув белгиси билан террорчилик ташкилоти сафига қўшилган. У 2019 йилда Сурия шимолидаги «Тинчлик булоғи» операциясининг олдини олиш бўйича уринишларда фаол иштирок этган ва кейинчалик Ироқнинг Мосул вилоятига кўчиб ўтган.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон аввалроқ ПКК жангарилари мамлакатда биринчи марта терракт уюштирган 1984 йилдан буён Туркия хавфсизлик кучларининг минглаб ходими, ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари бу қонли ташкилот қўлидан ҳалок бўлганини айтган эди.
Маълумот ўрнида, АҚШ ва Европа Иттифоқи ПККни террор ташкилоти рўйхатига киритган. Сўнгги йилларда ПКК минтақадаги қонли жиноятлар учун масъулиятни ўз бўлинмаларига ўтказишга ҳаракат қилди. Сурияда ПКК террористлари ўзини PYD ва YPG номлари билан яшириб келди. Сўнгги икки йил ичида улар ўзларини «Сурия демократик кучлари», деб атай бошлади.
Эронда ПКК «Қурдистон эркин ҳаёт партияси» (PJAK) сифатида фаолият юритади.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!