Эрон Ташқи ишлар вазирлиги жума куни баёнот билан чиқди. Унда мамлакат фуқаролари Украинани тарк этишга чақирилди.
Баёнотда айтилишича, Украинада ҳарбий можароларнинг кучайгани ва хавф-хатар ортагани учун барча эронликларга Украинадаги сафарларини тугатиш тавсия этилади. Табиийки, мамлакат ичида бўлиб турган ватандошлар ҳам Украинага бормалиги қатъий таъкидланган
«Украинада истиқомат қилувчи барча Эрон фуқаролари ўз ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун зудлик билан мамлакатни тарк этиши керак», —дейилади ТИВ баёнотида.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!