1 600 АҚШ доллари эвазига жарима майдончасидаги машинани чиқариб беришни айтган шахс ушланди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
2022 йил 20 октябрь куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармасига фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил 16 октябрь куни соат 17:00 ларда, тахминан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзига тегишли бўлган Nexia-3 русумли автомашинасини Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида бошқариб бораётганида ЙПХ инспекторлари уни алкотестердан ўтгазганларида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган. Шу сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашинани жарима майдончасига қўйилган.
Қоидабузар автомашинани жарима майдончасидан чиқаришга ҳаракат қилиб юрганида, Қ.Б. исмли шахс ушбу ишни ҳал қилишда ёрдам беришини айтади. У билан гаплашганида, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали унга нисбатан чора кўрилмаслик, ишини ижобий ҳал қилиб бериши мумкинлигини билдиради. Яъни унга нисбатан тузилган маъмурий баённомани судга юбормасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериб, транспорт воситасини жарима майдончасидан чиқариб беришини сўрайди. 1 600 АҚШ доллари миқдордаги пулларни беришни талаб қилиб келаётганини, ушбу фуқарога нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан 2022 йил 20 октябрь куни ИИВ ШХББ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Қ.Б. ариза муаллифидан 1 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!