Финляндия Адлия вазирлиги делегацияси Туркияга ташриф буюради. Улар террор тузилмалари, жумладан, Фатҳуллоҳ Гюлен (FETÖ) ва РКК ташкилотларига алоқадорликда гумон қилинаётган шахсларнинг экстрадицияси масаласи кўриб чиқади.
НАТОга номзод давлатлар 28 июнь куни Альянснинг Мадрид саммити доирасида Туркия билан уч томонлама меморандум имзолаган эди. Унда жиноий ташкилотларга қарши курашда фаол ҳамкорлик қилиш таъкидланган.
«Анадолу» агентлиги хабарига кўра, Финляндия делегациясининг Анқарага келиши 25 октябрга белгиланган.
Туркия Адлия вазирлигининг ташқи ишлар ва Европа Иттифоқи масалалари бўйича бошқармаси бошлиғи Қосим Чичек бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Туркия томони FETÖ ва PKK террорчиларининг экстрадиция қилиниши билан юоғлиқ талабини яна бир бор илгари суриши кутилмоқда. Турк делегацияси финляндиялик ҳамкасбларига террорчиларнинг жиноятларига алоқадор далилларни тақдим этмоқчи.
Уч томонлама меморандум доирасида ташкил этилган Туркия-Финляндия-Швеция Доимий қўшма механизмнинг биринчи йиғилиши 26 август куни Финляндиянинг Вантаа шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!