Арманистоннинг жазосиз қолиши янги жиноятларга йўл очмоқда. Бу ҳақида Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди, деб хабар бермоқда Anadolu. Чунки 23 октябрь маҳаллий вақт билан соат 17:00 ларда республиканинг Тертер вилоятида бир фуқаро мина портлаб кетишига сабаб бўлган. Ҳукумат аъзолари бундай давом этиб бўлмаслиги, чора кўриш кераклигини таъкидламоқда.
Хабарда айтилишича, арман томони қўйган миналарнинг яна бир қурбони 26 ёшли тинч аҳоли вакили. У мина яқинида ҳаракатланиб, унинг портлашига сабаб бўлган.
«2020 йилда уруш тугаганидан кейин яширин миналарни портлатган ва жабр кўрганлар сони 262 кишига етди. Арманистоннинг жазосиз қолиши янги жиноятларга йўл очади!», — дейилади ТИВ нашри.
Ташқи ишлар вазирлиги қурбоннинг иккала оёғи ҳам кесилганини маълум қилди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!