Мажбурий ижро бюроси Чироқчи туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг суд буйруғига асосан қарздор Х.Исаевдан ундирувчи Д.Норова фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бўлим ходимлари томонидан қарздор алимент тўловларини тўлаши юзасидан огоҳлантириб келинган бўлса-да, бироқ ота ўз фарзандининг моддий таъминоти учун суд буйругида белгиланганидан кура кам миқдорда тўлаб келган.

Масъул давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздор билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб, қонунчиликда белгиланган жавобгарлик юзасидан тушунтириш берилди.

Шундан сўнг, қарздор Х.Исаев алиментдан бўлган барча қарзини тўлаш билан бирга фарзандлари вояга етгунига қадар ҳисобланган алимент пулини тўлаш истагини билдирди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни келишув битими асосида қарздор ота томонидан тўланган жами 45 млн. 200 минг сўм алимент пуллари ундирувчи Д.Норовага топширилиши таъминланди.

Зафар Сайфуллаев
МИБ Чироқчи тумун бўлими давлат ижрочиси

 111 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan