Just Stop Oil («Шунчаки нефтни тўхтатинг») иқлим ўзгаришига қарши ҳаракат гуруҳи фаоллари Лондондаги ҳашаматли автомобиллар витриналарига апельсин бўёқларини сепиб юборди. Бу орқали улар атмосферага зарарли газлар тарқатувчи автоуловлар ишлаб чиқараётгани учун компанияларга ўз эътирозларини билдирмоқда.
Охирги норозилик намойишидан мақсад эса ҳукуматни қазиб олинадиган ёқилғиларга янги лицензиялар бермасликка чақиришдан иборат бўлган.
Аввалроқ Van Gog ва Klod Mone’нинг расмлари, шунингдек, Мадам Тюссодаги қирол Чарльз III’нинг мумдан ясалган ҳайкаллари экоэкстремистлар қурбонига айланган эди.
Sizda shikoyat, taklif yoki murojaat bormi? Bizga @demokratuz_aloqabot orqali murojaat qiling!